РАБИНЖОН ОЛТИН-МИС КОНИ

РАБИНЖОН ОЛТИН-МИС КОНИ — Зирабулоқ тоғларининг шим.-шарқида жойлашган кон. 1958 й. да очилган. Олтин-сульфид-кварцли конлар гуруҳига мансуб. Коннинг геологик тузилишини акад. Ҳ. Н. Боймуҳамедов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи ўрганган. Кон қуйи ва юқори силур, девон даврларининг чўкинди-метаморфик жинслари ва мезокайнозой ётқизиқларидан таркиб топган. Рабинжон олтин-мис конида соф олтин, электрум (кумушли сочма олтин), олтин теллуриди, борнит, халькопирит, халқозин ва ковеллин каби фойдали қазилмалар мавжуд. Шунингдек, кварц, кальцит, анкерит, флюорит, молибденит, пирит, арсенопирит, лёллингит, пирротин, кумуш теллуриди ҳам учрайди. Рабинжон олтин-мис конининг минераллари, асосан, термалметаморфик, скарнлигидротермал ва гидротермал босқичларда ҳосил бўлган. Рабинжон олтин-мис кони Зирабулоқ — Зиёвуддин рудали рнидаги истиқболли кон.

Loading...