РАБОД

РАБОД (араб.) — Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистондаги ўрта аср шаҳарларининг савдо ва ҳунармандчилик дўконлари, маҳаллалари жойлашган қисми. Рабодлар 7—8-а. ларда пайдо бўлиб, шаҳарларнинг арки ёки шаҳристони атрофига қурилган. 11 — 12-а. ларда Ўрта Осиё шаҳарларининг мустаҳкам қисмига айланган. 13-а. бошида мўғуллар истилоси натижасида кўплаб қад. шаҳарларнинг арки ва шаҳристони харобага айланиб қолган бўлсада, Рабод ларда ҳаёт давом этган.