РАДИФ

РАДИФ (араб. — кетмакет келувчи) — Шарқхалқлари, шу жумладан, ўзбек шеъриятида мисра ёки байт охирида қофиядан кейин такрорланиб келувчи сўз, ибора, ran. Р. бир сўз (қисқа Радиф) ёки бир неча сўз (ёйиқ Р.)дан иборат бўлиши мумкин. Бир сўзли Радиф кўпроқ учрайди. Шеър техникаси тақозосига кўра, Радиф такрорланиши эмоционал жиҳатдан лозим ва зарурдир. Ғазалда Радиф матлаъдан мақтаъгача қофиядош сузлардан кейин такрорланса, маснавийда байт доирасидагина келади. Баъзан Радиф қофиядан олдин, ҳатто қатор бошида келади. Радиф қофия б-н бошқариладиган оҳангдошликни, товуш уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади, шеърга мусиқийлик ва ритмик оҳанг бахш этади. Шеърнинг таржимасида ҳам Р. сақланиб қолади.

Loading...