РАДИО

РАДИО (лот. radio — нурланаман, нур тарқатаман) — 1) ахборотларни радиотўлқинлар (электрмагнит тўлқинлар) ёрдамида узоқ масофадан симсиз узатиш ва қабул қилиш усули. 1895 й. да А. С. Попов ихтиро қилган;

2) симсиз узатиш усулига асосланиб физик ҳодисаларни ўрганиш, бу усулдан радиоалоқа, радироэшиттириш, телевидение, радиотелемеханика, радиолокация, и. ч. жараёнларини автоматлаштириш, масофадан туриб бошқариш (телебошқариш)да, тиббиётда ва б. мақсадлар учун фойдаланиш билан боғлиқ фан ва техника соҳаси (қ. Радиотехника).

Next Article

РАДИО...