РАДИОАКТИВ ЧИКИНДИЛАР

РАДИОАКТИВ ЧИКИНДИЛАР — таркибида давлат миқёсида тасдиқланган нормадан ортиқ миқдорда радиоактив изотоплар (РИ) бўлган суюқ, қаттиқ ва газеимон чиқиндилар.

Суюқ. Радиоактив чикиндилар атом электр станциялари (АЭС) ишлаганида, ишлатилган иссиқлик ажратувчи элементлардан ядро ёқилғиси олишда, фан, техника ва тиббиётда турли хил радиоактив нурлар манбаларидан фойдаланишда ҳосил бўлади. Ўзбекистонда ҳар қандай ҳолларда ҳам бўлган Радиоактив чикиндиларни очиқ сув тармоқларига ташлаш қонун билан тақиқланган. Суюк, Радиоактив чикиндилар фаоллигига кўра, 3 категорияга: фаоллик концентрацияси 10~5кюри/л дан юқори бўлмаган қуйи даражали; фаоллик концентрацияси 10»5дан 1 кюри/л гача бўлган ўртача даражали ва фаоллик концентрацияси 1 кюри/л дан катта бўлган юқори даражали чиқиндиларга бўлинади. Юқори даражали фаол суюқ Радиоактив чикиндилар, одатда, кичик ҳажмга қадар концентрланиб, ер остига герметик идишларда кўмилади. Хоналарни ва коржомаларни ювганда ҳосил бўладиган қуйи даражали фаол суюқ Радиоактив чикиндилар радиоактив изотоплардан махсус усуллар ёрдамида тозалангач, қайта ишлатиш учун и. ч. системасига қайтарилади ёки канализацияга ташланади. Бу чиқиндилардан ажратиб олинган ҳисобланади.

Қаттиқ Радиоактив чикиндиларга ювиб кетказиб бўлмайдиган ифлосланган материаллар, ишлатилган коржомалар ва б. киради. Бу нарсаларнинг ҳаммаси бетон зовурларга ташлаб устидан цемент қуйиб, бутунлай кўмиб юборилади.

Атом саноати объектларида ва АЭСда суюқ ва қаттиқ Радиоактив чикиндилардан ташқари, таркибида РИ учувчан бирикмалар ёки |3Ч, |291, 85Кг, каби РИ бор ташландилар, шунингдек, радиоактив аэрозоллар ҳосил бўлиши мумкин. Бундай чиқиндиларнинг бари махсус тозалаш системасидан ўтказилиб вентиляция мўркони орқали атмосферага чиқариб юборилади. Тозалаш системасидан чиқаётган РИнинг умумий миқдори шамол, рельеф ва ўсимликларнинг табиати назарга олингани ҳолда ушбу объектлар учун белгиланган РИ миқдоридан юқори бўлмаслиги лозим. Вентиляция мурконларининг бал. 100—150 м дан кам бўлмаслиги шарт.

Ад:. Радиационная безопасность. Величины, единицы, методы и приборы. Сб. ст. М., 1974; Санитарные правила и нормы СанПн №002994, Т., 1994.

Loading...