РАДИОАКТИВ ЭЛЕМЕНТЛАР

РАДИОАКТИВ ЭЛЕМЕНТЛАР — барча изотоплари радиоактив бўлган кимёвий элементлар. Табиатда учрайдиган, тартиб раками 83 (висмут)дан катта бўлган барча элементлар радиоактив. Уларни кетмакет юз берадиган радиоактив ўзгаришлар занжирларининг алоҳида ҳалқалари сифатида тасаввур қилиш мумкин. Бир занжир таркибига кирувчи элементлар радиоактив оила ёки радиоактив қатор ҳосил қилади (қ. Радиоактив қаторлар). Тартиб рақами 83 дан кичик бўлган Радиоактив элементлар ҳам бор. Улар технеций 43Те ва прометий 61Pm. Даврий системада жойлашган урандан кейинги элементлар сунъий усулда олинган трансуран элементлардир.

Табиий Радиоактив элементлардан факат уран (тартиб рақами 92) ва торий (90) элементи изотопларининг ярим емирилиш даври Ернинг ёшига яқин. 238U(T,,2=4,51 млрд. й.), 235U(713 млн. й.), 232Th(14,l млрд. й.). Шунинг учун барча табиий Радиоактив элементлар ичида фақат уран билан торий бирламчи Радиоактив элементлар ҳисобланади. Қолган барча Радиоактив элементлар узоқ мавжуд бўлувчи изотопларнинг парчаланишидан ҳосил бўлади ва улар иккиламчи Радиоактив элементлар ҳисобланади.

Турғун изотопларидан ташқари узоқ мавжуд бўлувчи табиий радиоактив изотоплари бўлган 16 та элемент ҳам мавжуд (40К, 50V, 87Rb, ll5In, l38La, l42Ce, l44Nb, l47Sm, 152Gd, l76Lu, l74Hf, l80Ta, l80W, l87Re, «°Pt, l92Pt). Ядро энергияси олишда уран ва плутоний амалий аҳамиятга эга.