РАДИОАКТИВ ИЗОТОПЛАР

РАДИОАКТИВ ИЗОТОПЛАР — кимёвий элементнинг беқарор, парчаланувчи изотоплари. Радиоактив изотоплар табиий (50 дан ортиқ) ва лаб. шароитида турли ядро реакциялари натижасида олинадиган сунъий (1000 дан ортиқ) хилларга бўлинади. Барча кимёвий элементларнинг радиоактив изотоплари маълум. Радиоактив изотоплар фан ва техника тадқиқотларида, саноат, қ. х., тиббиёт ва б. соҳаларда кенг қўлланади (қ. Изотоплар).