РАДИОАКТИВ КАРОТАЖ

РАДИОАКТИВ КАРОТАЖбурғи қудуқларининг геофизик тадқиқ қилиш методлари мажмуи. Радиоактив (ионлаштирувчи) нурланишни қайд қилишга асосланган. Радиоактив каротаж методининг 2 та асосий гуруҳи мавжуд: укаротаж ва нейтронли каротаж. Ўз навбатида, укаротаж методлари тоғ жинсларининг табиий радиоактивлиги (радиоактивли рудаларни излаш ва разведка қилиш) билан боғлиқ бўлган унурларнинг интенсивлигини (энергетик спектрини ҳам) ўлчашга ва у нурлари манбаи билан нурланган жинсда вужудга келадиган иккиламчи у нурланишнинг интенсивлигини ўлчашга бўлинади, у бурғи қудуғига иккиламчи уквантлари детектори билан бирга туширилади. у — укаротаж жинс зичлигини аниқлашда (хусусан, кумир конларида) ва оғир металларнинг бир компонентли рудаларини синашда қўлланилади. Рентгенорадиометрик каротаж мураккаб минерал таркибли оғир металлар рудасини синаш учун ишлатилади. Гамманейтронли каротаж эса таркибида бериллий элементи мавжудлигини аниқлашда фойдаланилади.

Loading...