РАДИОАКТИВ МИНЕРАЛЛАР

РАДИОАКТИВ МИНЕРАЛЛАР — таркибида табиий радиоактив элементлар Ер пўстидаги ўртача миқдордан кўпроқ бўлган минераллар. Таркибида уран, торий ёки шу иккала элемент бўлган 250 га яқин Радиоактив минераллар маълум. Улар таркибида асосий компонент сифатида уранли минераллар ёки торийли минераллар мавжуд бўлган P. м. ҳамда радиоактив элементлар изоморф аралашма (уран ва торий таркибли минераллар) ҳолида бўлган P. м. га бўлинади.

Уранли минераллар 2 гуруҳга бўлинади. Бири уран оксиди — уранинит UO2 ва унинг силикати — коффинит (USiO4)]x(OH)4xfl aH иборат. Настуран (уранинитнинг тури) ва коффинит гидротермал ва экзоген уран конларидаги саноат аҳамиятига эга бўлган асосий минераллардир. Уранинит минерали пегматит ва альбитларда ҳам учрайди. Ураннинг кукунсимон оксидлари ва гидрооксидлари турли уран конларининг оксидланиш зоналарида тўпламлар ҳосил қилади (қ. Уран рудалари). Пегматитларда, шунингдек айрим гидротермал конларда уран титанатлари (Мас, браннерит ва б.) бўлиши аниқланган. Иккинчи гуруҳи таркибида U+6 бўлган минералларни ўз ичига олади. Булар гидрооксидлар (беккерелит, кюрит, уранофан, казолит), фосфат лар (отенит, торбернит), арсенатлар (цейнерит), ванадатлар (карнотит), молибдатлар (иригинит), сульфатлар (уранопилит), карбонатлар (ураноталит)дан иборат бўлиб, уларнинг ҳаммаси уран конларининг оксидланиш зонасида тарқалган.

Торийли минераллар — торий оксиди (торианит) ва торий силикати (торит) табиатда кам тарқалган. Улар гранит, сиенит ва пегматитларда акцессор минераллар сифатида учрайди.

Уран ва торий таркибли минераллари — титанатлар (давидит), титанотанталниобатлар (самарскит, колумбит, пирохлор), фосфатлар (монацит), силикатлар (циркон) — отқинди ва чўкинди тоғ жинсларида кўплаб тарқалган бўлиб, уларнинг табиий радиоактивлигига сабабчидир. Радиоактив минералларнинг кўпчилиги метамикт ҳолатда бўлади. Авторадиограммалар ҳосил қилиш P.m. га хос хусусиятдир. Радиоактив минералларда барқарор изотопларнинг бўлиши улардан геологик ҳосилаларнинг мутлақ геологик ёи/ини аниқлашда фойдаланишга имкон беради (қ. Геохронология).

Loading...