РАДИОАКТИВ ҚАТОРЛАР

РАДИОАКТИВ ҚАТОРЛАР, радиоактив оилалар — генетик боғланган радиоактив изотоплар гуруҳдари. Бу гуруҳларда ҳар бир кейинги изотоп ўзидан олдинги изотопнинг а ёки (3-парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Ҳар бир радиоактив қатор ярим емирилиш даври (Т1/2)катта бўлган изотопдан бошланиб, турғун изотоп билан тугайди.

Табиатда 3 та радиактив катор мавжудлиги маълум. Булардан бири уран қатори бўлиб, унинг бошида ураннинг узоқ мавжуд бўлувчи изотопи 2381ДТ|/2=4,51109 й.) туради, бу катор қўрғошиннинг турғун изотопи 206Pb б-н тугайди. Иккинчиси торий қатори бўлиб, унинг бошида^ТЬХТ^^^ЫО10) туради ва сўнгги маҳсулот 2*РЬ билан тугайди. Учинчиси актин ий қатори, аниқроғи, актино уран қатори бўлиб, унинг бошида актиноуран — уран изотопи 235и((Т1/2=7,13108й) туради ва қатор 207Pb билан тугайди. Аввалда маълум бўлган бу Радиоактив қаторларга яна 4-оила — нептуний қаторини ҳам қўшиш мумкин. Нептуний қатори 237Np((T1/2=2,14106ft.) дан бошланиб, 209Bi билан тугайди. 237Np қуйидаги реакция натижасида ҳосил бўлади: 238U(n, 2n) 237U p237 Np. Бу реакция космик нурлар таркибидаги тезкор нейтронлар б-н, 235U изотопнинг спонтан бўлинишида чиқадиган нейтронлар б-н ва табиий осрадиоактив моддаларнинг емирилишида чиқадиган азаррачалар таъсирида (а, п) ҳосил бўладиган нейтронлар билан 238U изотопининг бомбардимон қилиниши натижасида содир бўлади. Нептуний ва унинг қатор аъзолари табиатда учрамайди; улар, асосан, сунъий равишда (ядро реакциялари ёрдамида) олинади.

Радиоактив қаторда масса сонининг ўзгаришига азаррачанинг чиқиб кетиши сабаб бўлади. Агар радиоактив каторга кирувчи ҳар бир ядро озаррача чиқарса, ундаги заряд (Z) 2 тага, масса сони (А) 4 тага камаяди. рзаррача чиққанда, Z 1 та ортган ҳолда, А ўзгармай қолади.

Табиатда ярим емирилиш даври нисбатан кичик радиоактив элементлар ҳам мавжуд. Булар протактиний, актиний, радий, франций, радон, астат ва полоний бўлиб, табиатда кам учрайди. Мас, табиатда 1 т уранга 0,34 г 226Ra изотопи тўғри келади (Т|/2=1600 й.). Уларнинг табиатда мавжудлиги Радиоактив қаторларга мансублиги билан тушунтирилади. Бу ҳолат Радиоактив қаторлар вақт утиши б-н асрий мувозанатнинг юзага келишига боғлиқ. Бу мувозанат юзага келганда изотопнинг ҳосил бўлиш тезлиги унинг парчаланиш тезлигига тенг бўлади ва шу сабабли бу изотоп миқдори вақт ўтиши б-н деярли ўзгармайди. Бундай мувозанатнинг қаторда юзага келиш вақти қаторнинг энг узоқ мавжуд бўладиган аъзосининг 10 ярим емирилиши даврига тенг.

Радиоактив қаторлар изотопларининг кўпчилиги ўзига хос ном ва символларга эга. Мас, Th—230 изотопи ионий (символи 10), Ро—214 радий C’(RaC’), Ra—228 эса мезоторий — 1 (MsTh,) деб аталади.

Ад: Бекжонов Р. Б., Атом, ядро ва зарралар, Т., 1973.

Саидаҳмад Хўжаев.