РАДИОАКТИВЛИК

РАДИОАКТИВЛИК (радио… ва activus — таъсирчан) — кимёвий элемент беқарор изотопининг элементар зарралар ёки ядролар чиқариб ўз-ўзидан бошқа элемент изотопига айланиш крбилияти. Табиий шароитлардаги изотопларда бўладиган Радиоактивлик табиий Радиоактивлик, ядро реакциялари воситасида олинадиган изотопларнинг Радиоактивлики сунъий Радиоактивлик дейилади. Сунъий ва табиий Радиоактивлик орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Иккала ҳолда юз берадиган радиоактив емирилиш жараёни бир хил қонунларга бўйсунади.

Радиоактивлик ҳодисасини биринчи марта 1896 й. да А. А. Беккерель кашф қилган. У уран тузларидан номаълум нурлар чиқишини, бу нурлар худди рентген нурлари каби ҳар хил моддалардан ўтишини, фотография плстинкасини қорайтиришини биринчи бўлиб аниқлади ва уларни радиоактив нурлар деб атади. Тез орада торийнинг Радиоактивлик ги аниқланди. 1898 й. да эса М. Склодовская Кюри ва П. Кюриляр иккита янги радиоактив элемент (полоний ва радий) ни кашф этдилар. Э. Резерфорд ва юқорида номлари зикр этилган олимларнинг кузатишлари натижасида радиоактив моддалар ўзидан уч хил кўринишдаги (а, р ва у)нурларни чиқариши аниқланди ва бу нурларнинг табиати ўрганилди: анурлар иккита мусбат зарядга эга бўлган гелий атомининг ядросидан иборат; рнурлар манфий зарядга эга бўлган электронлардан иборат; унурлар рентген нурларига ўхшайдиган электромагнит нурланишдир.

Радиоактивликнинг маълум бўлган асосий турлари қуйидагилардан иборат:

1) схемирилиш; 2) ремирилиш (шу жумладан, Ктутиш); 3) протонли Радиоактивлик ;

4) оғир ядроларнинг спонтан равишда бўлиниши. Радиоактив емирилиш натижасида ҳосил бўлган ядролар радиоактив бўлиши ва уларнинг емирилишидан ҳосил бўлган янги ядролар ҳам яна радиоактив бўлиши мумкин ва ҳ. к. Табиатда учта радиоактив катор мавжуд эканлиги аниқланган бўлиб, улар уран, торий ва актиноуран элементларидан бошланади. Уччала ҳолда ҳам охирги маҳсулот қўрғошин изотоплари, яъни биринчи каторда охирги маҳсулот 206Рв, иккинчисида 2О8Рв ва учинчисида 207Рв бўлади. Радиоактив емирилиш назарияси кўрсатадики, dt вақт ичида емириладиган ядроларнинг сони dN радиоактив ядроларнинг умумий сони TV га пропорционал бўлиб, радиоактив емирилиш экспоненциал қонун бўйича кечади: N=Noe~x»; бунда N — t пайтдаги емирилмаган ядролар сони, No — бошланғич пайтдаги емирилмаган ядролар сони ва ^. емирилиш доимийси; ядронинг ички тузилишига боғлиқ бўлган ўзгармас миқдор. Радиоактив емирилишнинг экспоненциал қонуни статистик қонун бўлиб, фақат жуда катта сондаги атомлар учун ўринлидир. Бошланғич пайтдаги ядролар миқдори ярмисининг емирилишига кетадиган вақт модданинг ярим емирилиш даври Т дейилади. У емирилиш доимийси X билан қуйидагича боғланган: Т=0,603 X. Радиоактив қаторларни бошлаб берувчи уран nU, тории ^Th ва актиноуран 92и элементларининг ярим емирилиш даврлари, мос равишда 4,51109 йил, 1,391010 йил ва 7,13Ю8 йилга тенг.

Радиоактивлик, асосан, кюри ёки унинг улушлари оркали ифодаланади. Активлик 1 кюри сифатида радиоактив модданинг бир секундда 3,710’° та ядросининг емирилиши қабул қилинган.

Радиоактивлик кашф қилиниши фан ва техниканинг тараққиётига катта ҳисса қўшди. У моддалар тузилиши ва хоссаларини ўрганишда янги давр очиб берди.

Loading...