РАДИОАЛОҚА

РАДИОАЛОҚА — икки ёки бир неча пунктлар ёки ҳаракатланаётган объектлар (космик кема, самолёт, кема ва б.) орасида радиошулщинлар воситасида амалга ошириладиган алоқа. Р. учун барча диапазондаги радиотўлқинлар қўлланилади. Радиочастоталардан фойдаланиш ва Радиоалоқа қоидалари халқаро конвенция (1908 й. 1 июлда кучга кирган) билан белгиланган.

Вазифаси ва таъсир чегарасига қараб, Радиоалоқа халқаро ҳамда ички Радиоалоқа линиясига бўлйнади. Ички Радиоалоқа линияси магистраль (республика маркази билан вилоятлар марказлари орасида ва б.) ва зонали (вилоят ва туманлар ичидаги) алоқа хилларига бўлинади. Радиоалоқа линиялари мамлакатнинг Ягона автоматлаштирилган алоқа тизимига киритилади. Радиоалоқа хизмати вазифаси, таъсир узоқлиги, структураси ва б. билан фарқ қилади. Хусусан, ерда ўрнатиладиган ва космик Радиоалоқа (космик Радиоалоқага бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар ёхуд бошка космик объектлардан фойдаланиладиган Радиоалоқалар киради), белгиланган (маълум пунктлар орасида) ва ҳаракатдаги (ҳаракатдаги ва стационар радиостанциялар ёки ҳаракатдаги радиостялар орасида); радиоэшиттириш ва телевидениега бўлинади.

И. ч. ва махсус хизматлар учун баъзи вазирлик ва ташкилотлар (Мас, фуқаро авиацияси, т. й., денгиз ва дарё транспорти, ўт ўчириш, милиция, тиб. хизмат), шунингдек, саноат, қ. х. корхоналари ва б. да ички Радиоалоқа хизматидан фойдаланилади.