РАДИОБИОЛОГИЯ — Космосдан келаётган жуда кучсиз сигналлар махсус катта антеннали радиотелескоплар билан кучайтирилади.
Космик фазода тарқалаётган радиотўлқинларни = 10МГц (Х=30м) дан =30 ГГц (Х=1см) частотагача диапазонда қабул қилгичлар ёрдамида қайд қилиш мумкин. Тўлқин узунлиги Х>30м бўлган радиотўлқинлар Ернинг ионосфера қатламидан ютилиши ва сочилиши ҳисобига ўта олмайди.
Бу диапазондаги радионурланишлар, Ер атмосферасидан ташқарига олиб чиқилган (асосан Ер сунъий йўлдошларита ўрнатилган) радиотелескоплар ёрдамида қайд этилади, уз. 1 см дан қисқа бўлган радиотўлқинларни эса атмосфера газлари ютади.
Текшириш объектига кўра, Радиобиология фан шартли равишда Қуёш Р. си, сайёра Радиобиологияси, Галактика Р. си ва метагалактика (Галактикадан ташкари) Радиобиология сига бўлинади. Қуёш Радиобиологияси Қуёш атмосфераси (хромосфера, Қуёш тожи, қуёш шамоли) ни ўрганиб, унинг фаоллиги табиатини аниқлайди. Қуёшнинг радионурланишлари турли ( миллиметрли, сантиметрли, метрли) диапазонларда турлича бўлади.
Сайёра Радиобиологияси сайёралар ва улар йўлдошлари сиртларидаги иссиқлик ва электр ҳодисалари, уларнинг атмосфералари, радиация минтақаларини ўрганади. Mac, Венера сиртининг траси, атмосфера зичлиги Радиобиология кузатишларида ўлчанган. Сайёраларгача бўлган масофалар, уларнинг сиртлари ва айланиш даврлари радиолокация усули билан жуда аниқ ўлчанган.
Галактика Радиобиологияси Галактикамиз структурасини, унинг ядроси фаоллигини, юлдузлараро газнинг физик ҳолати ва турли радионурланиш манбаларинингтабиатини ўрганади. Бундай радионурланиш манбалари ўта янги юлдузларнинг қолдиклари, ионлашган газ булутлари, шунингдек, пульсарлар бўлиши мумкин. Галактик Р. Галактика магнит майдони структурасини ўрганиб, космик нурларнинг келиб чиқиши муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Метагалактика Радиобиологияси Галактикамиздан ташқаридаги барча объектларни ўрганади. Бу объектларнинг кўпчилиги нормал галактикалар деб аталади ва улар ўз магнит майдонидаги тез электронларнинг ҳаракатидан келиб чиқувчи нисбатан заиф радионурланишлар билан характерланади. Радиогалактикаларнинг радионурланишлари юз ва минглаб марта кучлироқ бўлади. Бироқ энг қудратли радионурланиш манбалари квазарлар бўлиб, уларнинг радионурланишлари вақт давомида ўзгарувчандир. Галактикамиздан ташқаридаги дискрет радионурланиш манбаларидан ташқари метагалактиканинг нурланишлар фони ҳам кузатилади. Бу нурланиш — бевосита кузатилмайдиган алоҳида заиф кўп сонли манбаларнинг нурланишлари ҳамда тараққиётнинг бошланғич даврида метагалактикани тўлдирган ўта зич моддага хос нурланишлар йиғиндисидан иборатдир. Бу моддага хос нурланишлар релектив нурланишлар дейилади.
Радиоастрономик марказлар ва расадхоналар қувватли ҳамда йирик радиотелескоплар билан жиҳозланган. Радиотелескопларнинг асосини махсус конструкцияли антенналар ёки антенналар комплекси ташкил этади, улар юқори сезгирликдаги қайд қилувчи қурилмалар — радиометрлар билан жиҳозланган.