РАДИОГАЛАКТИКА

РАДИОГАЛАКТИКА (радио… ва Галактика) — ўзидан электромагнит нурланиш спектрининг радио тўлқинлар соҳасида нисбатан кўп энергия тарқатувчи галактикалар. Аслида барча галактикалар радио тўлқинлар соҳасида нурланишга эга, лекин бунда Радиогалактиканинг нурланиши 1042 эрг/сек дан кам эмас. Энг кучли радионурланишга эга бўлган Радиогалактика синфини D — галактикалар ташкил этиб, улар фазовий кенг ва оптик нурларда кўринувчи тожи бўлган эллиптик галактикалар ҳисобланади. Галактика тўдаларида эса энг кучли Радиогалактика уларнинг айнан марказида кузатилиб, жуда массив бўлган cD — галактикалар билан устма-уст тушади. Радиогалактиканинг радионурланиши синхротрон механизм орқали тушунтирилади ва улардаги релятивистик зарралар булутининг магнит майдонда ҳаракати туфайли содир бўлади.

Loading...