РАДИОГЕОЛОГИЯ

РАДИОГЕОЛОГИЯ, ядровий геология — геологиянинг Ер модцасида табиий ядровий ўзгариш қонуниятларини ва уларнинг геологик жараёнларда намоён бўлишини ўрганувчи соҳаси. «Р» терминини фанга 1937 й. В. И. Вернадский киритган. Радиогеология ядро физикаси, геокимё, радиокимё ва космокимё, геофизика билан узвий боғланган. Бу соҳа асл Радиогеология, изотоп геология ва мутлақ геохронология (геохронометрия) га бўлинади. Асл. Радиогеологияга радиоактив емирилиш жараёнлари муҳим бўлган барча геологик жараён ва ҳодисалар киради. Радиогеология табиий элементлар изотоп таркибининг эволюциясини ўрганади. Радиоактив парчаланиш тезлигига қараб минераллар ва ток жинсларининг мутлақ ёши аниқланади (яна қ. Массспектроскопия); шунга асосланиб Ерда унинг геологик тарихи давомида содир бўлган геологик жараёнларнинг кетмакетлиги тикланади. Шунингдек, Радиогеология вазифасига Ер пустила аксарият Ер геотермикаси белгиловчи радиоактив парчаланиш жараёнининг энергетика балансини ўрганиш; фойдали қазилма конларини излаш ва разведка қилишнинг радиометрик методлари асосларини яратиш; Ер пусти ва атмосферада космик нурланиш таъсирида бўладиган ядро реакциясини ўрганиш киради. Радиогеологиянинг бу сўнгги йўналиши космогонияКоинот ривожланиши жараёнида атом ядроси эволюциясини аниқдаш билан умумий вазифани ҳал этади.

Loading...