РАДИОКАРНАЙ

РАДИОКАРНАЙ, репродуктор нутқ, музика ва б. товушларни баландлатиб эшиттирадиган электроакустик ёки механик қурилма. Товуш частотали электр токи ёки кучланишни механик восита (диффузор, диафрагма ва б.) ёрдамида товуш тебранишларига айлантириб беради. Радиокарнайнинг электродинамик, рупорли, пьезоэлектр, конденсаторли, электромагнитли ва пневматик хиллари бор. Радиоэшиттириш тармоклари, товуш кучайтириш тизимлари ва б. соҳаларда электродинамик Радиокарнай (номинал қуввати 0,1 — 100 ва частоталар полосаси 50—12000 гц), бир нечта диффузорли Радиокарнайдан иборат товуш карнайлари (номинал қуввати — 100 ва гача, частоталар полосаси —100 — 800 гц), электродинамик ва рупорли Радиокарнайдан иборат (номинал қуввати 100 ва гача) агрегатлар кенг қўлланилади.

Loading...