РАДИОКОМПАС

РАДИОКОМПАС (радио… ва компас) — Ердаги радиостанциядан узатилаётган сигналларни автоматик пеленгловчи (йўналишини аниқловчи) самолёт радиопеленгатори; кузатувчи тизим ва 2 та (йўналтирилган — рамкали ва йуналтиршшаган — штирли) антеннадан иборат қабул қилувчи индикатор қурилма. Радиокомпасда иккала антенна орқали олинган пеленгланувчи (аниқланувчи) радиостанция сигналлари қўшилади ва таянч генератори частотасидаги рамка сигнали коммутацияланади, натижада приёмникнинг кириш кучланиши амплитуда бўйича модуляцияланади. Кузатиш тизими қабул қилгичи (приёмниги) билан таянч генераторининг чиқиш кучланишлари таққосланиб, келаётган сигналлар хатолиги аниқланади. Кузатувчи тизим рамка сигнали пеленгланувчи радиостанция йўналиши билан мос тушгунча рамкани автоматик равишда буради. Рамканинг бурилиш бурчаги дистанцион электр узаткич ёрдамида радиостянинг курси бурчагини (самолётнинг бўйлама ўқи ва радиостанция йўналиши орасида бурчак) ни кўрсатувчи стрелкали индикаторга берилади. Радиокомпас самолётларни аэродромга қўндириш ёки учиришда ишлатилади.

Loading...