РАДИОЛЯРИТ

РАДИОЛЯРИТ — бир ҳужайрали планктонлар (radiolaria)нинг номи билан аталган кремний таркибли органоген чўкинди тоғ жинси. Таркибининг 50% дан зиёди радиолярий скелетларидан иборат. Радиолярий чиғаноқлари, асосан, кремнийдан ташкил топган. Радиолярит таркибида фосфат, гил, алевролит материаллари ҳамда диатомей, спикул, кремнийли губка қолдиқдари учрайди. Ранги кулранг, сарғиш, қизғиш бўлиб, бўш ёки зич цементлашган. Радиолярит, асосан, геосинклиналь, баъзан платформаларда диатомит, трепел ва яшмалар билан биргаликда учрайди.

Prev Article

РАДИОЛОГИЯ

Next Article

РАДИОМАРКАЗ