РАДИОЛЯРИЯЛАР

РАДИОЛЯРИЯЛАР, нурлилар (Raliolaria) — сохта оёқли бир ҳужайрали ҳайвонлар кенжа синфи. Ўлчами 40 мкм дан 1 мм гача. Денгиз планктони. Радиоляриялар эндоплазмаси ички капсула ва минерал скелет билан чегараланган. Танасидаги тешикчаларидан ташқарига ипсимон сохта оёклари (псевдоподийлар) чиқиб туради. Ядроси битта, кўп марта бўлиниб, 2 хивчинли эркин сузиб юрадиган зооспоралар, улардан Радиоляриялар ҳосил бўлади. Жинссиз кўпаяди. Асосан, суви илиқ денгизларда тарқалган. Радиоляриялар скелети сув тубига чўкиб, чўкма жинслар таркибига кирадиган Радиоляриялар лойини ҳосил қилади. Металларга ишлов бериш ва жилвир қоғозлар тайёрлашда фойдаланиладиган трепел Р. скелетидан иборат.

Loading...