РАДИОМАРКАЗ

РАДИОМАРКАЗрадиоалоқа ва радиоэшиттиришни амалга ошириш учун мўлжалланган иншоотлар ва техник воситалар (антенналар, узатувчи ва қабул қилувчи аппаратлар, товуш ёзиш аппаратлари, кучайтиргичлар ва б.) мажмуи. Вазифасига кўра, қабул қилувчи, узатувчи ва қабул қилувчиузатувчи турларга ажратилади. Узатиш ва қабул қилишдаги халақитларни камайтириш учун узатувчи ва қабул қилувчи Радиомарказлар бир-биридан ва саноат корхоналаридан узоқроққа жойлаштирилади. Қабул қилувчиузатувчи Радиомарказ лардан ҳарбий ишда, экспедицияларда фойдаланилади. Уларни, Мас, кемаларга жойлаштириш мумкин (яна қ. Радиостанция).