
РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ
РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ (радио… ва метеорология) — тропосфера ва стратосфералаги метеорологик шароитларнинг радиотўлқин (асосан, ультрақисқа тўлқин)лар тарқалишига таъсирини, шунингдек, радиосигналлар ёрдамида тропосфера ва стратосферадаги метеорологик ҳодисаларни ўрганувчи фан соҳаси. Радиометеорологик тадқиқотларга биринчи марта А. С. Попов ўзининг яшин қайтаргич асбобини яратиш билан асос солди (1895). 20-а. 20йилларида ультрақисқа радиотўлқинларнинг тарқалиши, асосан, тропосферадаги метеорологик жараёнларга боғлиқдиги, шунингдек, радиотўлқинларнинг тропосферада тарқалишидан унда содир бўлаётган жараёнларни ўрганиш мумкинлиги аниқданди.
Радиотўлқинларнинг атмосферада тарқалиш назарияси 20-а. 50-й. ларида рус олими В. А. Фок томонидан яратилди. Атмосферанинг Ер сатҳидан 5 км баландлигидаги қисми радиотўлқинларнинг тарқалишида асосий ҳисобланади, чунки шу қисмда атмосферадаги босим, т-ра ва намлик ҳамда гидрометеорологик хоссалар (атмосферадаги намлик конденсацияси — ёмғир томчиси, туман, булутлар) ва ҳар хил аралашмалар каби ўзгарувчи омиллар ҳавонинг синдириш кўрсаткичи п га таъсир қилади. Радиотўлқинларнинг тропосфера ва стратосферада тарқалишида улар синади, ютилади, қайтади ва сочилади. Бунда ҳар бир ҳодисанинг интенсивлиги стратосфера ва тропосферанинг кузатилаётган вақтдаги ҳолатига боғлиқ. Бундай муҳитда тарқалаётган радиотўлқинларни ўрганиш йўли билан муҳитнинг метеорологик ҳолатини аниқлаш мумкин, Мас, атмосфера диэлектрик сингдирувчанлиги е нинг вертикал ва горизонтал тақсимоти радиотўлқинлар. билан аниқланиб, ҳаво намлиги, траси, ёғинлар интенсивлиги, булутлардаги сув зарралари концентрацияси ва б. метеорологик элементлар аниқланади.
Радиометеорологиянинг иклими турлича ҳудудларда и нинг мавсумий ўзгаришини, атмосфера газларида ютилиши (расмга қ.) ҳамда булутлар ва ёғинларда кучсизланишини ўрганувчи соҳаси радиоиқлимшунослик дейилади. Радиометеорологияда радиолокация усуллари кенг қўлланилади.