РАДИОНАВИГАЦИЯ (радио… ва навигация) — ҳаракатланадиган объектлар (кема ва самолётлар) ни бошкариш ва бошқариладиган объектларни тўғрилашга доир амаллар мажмуи; шундай масалалар билан шугулланадиган илмийтехника фани. Радионавигация амаллари радиотехника воситалари ва усуллари ёрдамида бажарилади. Асосий вазифаси — самолёт ёки кеманинг турган жойини аниқлаш. Бунинг учун объект йўналиши ва масофасини аниқлашга тўғри келади. Радионавигацияда радиопеленгатор, радиомаёқ ёки радиолокация ст-яси ва б. ёрдамида йўналишни, масофани ўлчаш, панорам радиолокатор экранига ер сиртининг визуал тасвирини тушириш усулларидан фойдаланилади.
Радионавигация воситаларининг иши радиотўлқинларнинг тарқалиши хусусиятидан фойдаланишга асосланган. Радионавигация воситалари ҳал қиладиган масалаларига қараб, хусусий навигация масалаларини ечишни таъминлайдиган Радионавигация қурилмалари (радиопеленгаторп&р, радиокомпаспар, радиомаяк ва б.)га ва мураккаб комплекс навигация масалаларини ечадиган Радионавигация тизимларига бўлинади. Фойдаланиладиган радиотўлқин диапазони бўйича радиоалока регламентига мувофиқ бўлган; навигация элементларини ўлчашда фойдаланиладиган радиосигналлар параметрлари бўйича — амплитудали, фазали, частотали, вақтли ва комбинациялашган; вазият чизикдарини аниқлаш усули бўйича — бурчак ўлчагичли (азимутли), узоқиик ўлчагич (доиравий) ва комбинациялашган; навигация ахборотларини таъминловчи ҳаракатдаги объектлар сони бўйича — ўтказиш хусусияти чегараланган ва чегараланмаган объектларни аниқлайдиган хилларга ажратилади.
Радионавигация самолёт ва кемаларни бошқаришда, қутқарув ишларида ва халқ хўжалигида қўлланади.