РАДИОЎЛЧАШЛАР — радиотехник қурилмаларнинг инфратовуш ва ўта юқори частоталар диапазонидаги ишини ифодаловчи электр, магнит ва электромагнит катталикларни ҳамда уларнинг нисбатларини ўлчаш. Радиоўлчашлар радиотехника ва электроника билан бир даврда пайдобўлган. Радиоўлчашлар электр катталикларни ўлчаш усулига асосланади. Радиоўлчашлар электр ўлчанадиган катталикларнинг кўплиги ва чегарасининг кенглигидир (Мас, кучланиш бўйича 10 s — 103 В, қувват бўйича 10~16 — 108 Вт, частота бўйича 10~4 — 1012гц). Радиоўлчаш усулларининг қўлланиш соҳалари: электр ва радиоэлементлар параметрларини ўлчаш; яримўтказгичли ва электрвакуум элементлар, асбоблар ва қурилмаларнинг иш режимини аниқлаш; электрон ва радиотехник қурилмаларнинг тафеилотларини ўрганиш; радиоўлчаш асбобларини, радиотехник блоклар, қурилмалар ва тизимларни даражалаш ҳамда калибрлаш (ваттметрлар, радиоприёмниклар ва б.).
Ишлатилишига қараб, лаб. да, и. ч. да ва дала шароитларида фойдаланадиган хилларга бўлинади. Лабораторияда фойдаланиладиган Радиоўлчашлар усуллари параметрларни жуда аниқ ўлчаши билан фарқ қилади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариладиган буюмлар параметрларини назорат қилиш учун хизмат қилади. Дала шароитида турли радиотехник қурилмалар ёки атроф муҳит параметрларини оператив текшириш ва ўлчашда фойдаланилади.
Вазифасига қараб, Радиоўлчашлар кучланиш, қувват, частота ва фазаларнинг силжишини ўлчайдиган хилларга бўлинади.
Ноэлектр катталиклар (чизиқли ўлчамлар, тра, босим ва б.)ни Радиоўлчашлар усули б-н аниқлашда радиоўлчаш асбоблари турли ўзгартиргичлар билан биргаклида қўлланилади.
Радиоўлчашлар радиоалоқа, телевидение, радиолокация, автоматика воситалари, ҳисоблаш техникаси, диагностика техникаси аппаратларини ишлаб чиқишда, ишлатишда, шунингдек, электрон асбоблар ҳамда элементларни тайёрлашда қўлланилади. Радиоўлчашлар усулларидан физика, кимё, биология, тиббиёт, геология ва б. соҳаларида фойдаланилади.