РАДИОСПЕКТРОСКОПИЯ

РАДИОСПЕКТРОСКОПИЯ (радио… ва спектроскопия) — қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги моддаларни тадқиқ қилиш усуллари мажмуи. Радиотўлқинларнинг нурланиши ва резонанс ютилиш спектрларини ўрганишга асосланади. Дастлаб (1933) аммиакнинг инверсион (қ. Инверсия) спектрини тадқиқ қилишда қўлланилган.

Оптик спектроскопия, инфрақизил спектроскопия ва мёссбауэр успектроскопиядан фарқли равишда, Радиоспектроскопия энергиянинг ички квантлари спектроскопияси ҳисобланади, шунинг учун унда энергиянинг бир-бирига яқин турган сатхлари орасидаги энергия ўтишлари тадқиқ қилинади. Радиоспектроскопия усуллари тадқиқотларда фойдаланиладиган физик эффектларга боғлиқ бўлади. Энг кенг тарқалган усуллар; антиферромагнит резонанс, электрон парамагнит резонанс, ферромагнит резонанс, циклотрон резонанс, ядровий магнит резонанс, микротўлқинлар Радиоспектроскопияси, Радиоспектроскопия квант генера ҳ торлар ва кучайтиргичлар, лазерлар, молекуляр генераторлар, аниқ вақт ва частота стандартлари ва б. нинг яратилишига асос бўлди.