РАДИОСТАНЦИЯ

РАДИОСТАНЦИЯ (радио… ва станция) — ахборотларни радиотўлқинлар ёрдамида узатиш ёки қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ва аппаратлар мажмуи. Радиостанцияда радиоузаткич, радиоприёмник, антенналар, ток манбаи ва совитиш қурилмалари, кабель ёки ҳаво линиялари, бошқариш пунктлари ва б. бўлади. Узатувчи, қабул қилувчи ва қабул қилувч иузатувчи Радиостанциялар бор. Узатувчи Радиостанция радиоэшиттириш (концертлар, спектакллар ва б. ни бир томонлама узатиш учун), телевизион (телевидение дастурларини узатиш учун), магистрал радиоалока (телеграф ва телефон аппаратлари ёрдамида радиоалока ўрнатиш учун) ҳамда махсус (радионавигация, радиоастрономия ва б. учун) хиллари бор. Ультрақисқа, қисқа, ўрта ва узун тўлқинларда ишлайди. Унда фақат радиоузаткич бўлади (радиоприёмник бўлмайди). Узатувчи телевизион Радиостанцияда иккита радиоузаткич бор: бири тасвирни, иккинчиси товушни узатади. Қабул қилувчи Радиостанция узатувчи Радиостанция сигналларини қабул қилади. Асосий қисмлари: антенна ва радиоприёмник. Муқим (стационар) ва Кучма хиллари бор. Одатда, кўчма Р. радиоузаткич билан бирга ишлатилади. Қабул қилувчиузатувчи Радиостанция икки томонлама алоқа қилишга имкон беради. Асосий қисмлари: антенна, радиоузаткич, радиоприёмник, ток манбаи ва қўшимча қурилмалар. Сигналларни галмагал узатадиган ва қабул қиладиган (симплекс) ҳамда бир вақтда узатибқабул қиладиган (дуплекс) муқим ва кўчма хиллари бор. Кучма Радиостанция автомобиль, самолёт, кема ва б. га ўрнатилади. Муқим Радиостанция махсус бинога жойлаштирилади.