РАДИОТЕЛЕФОН — абонентлар (сўзлашувчилар)ни кабелсиз радио орқали улайдиган телефон. Бир неча тури бор:
1) Шахсий Радиотелефон — узатиш узоклиги 150—200 м гача («ўйинчоқ») ва 2 — 10 км гача («уоки — токи») бўлган оддий кўчма узатувчиқабул қилувчи қурилма ва 40—50 км оралиқда Радиотелефон алоқа ўрнатиладиган анча кучли (автомобилга ўрнатиладиган ва муқим P. ;
2) «симсиз» Р. — асосий телефон аппарати радиоканал билан боғланган телефон аппарат; бунда абонент асосий телефон аппаратидан бир неча юз метр масофада бўлиши мумкин; 3) «радиоузайтиргичлар» — бири абонентда, иккинчиси автоматик телефон ст-яда бўлган 2 та қабул қилувчиузатувчи қурилмадан иборат; бунда алока қилиш учун абонентга маълум радиочастота ажратилади ёки абонент шахсий телефон аппаратининг кабул килувчиузатувчи ускунаси билан уланган бўлади; 4) уяли телефон тармоклари; бунда абонент узатувчиқабул қилувчи жамоа тармоги қамраб олган барча ҳудуд бўйича алоқа қила олади.