РАДИОТЕЛЕМЕХАНИКА

РАДИОТЕЛЕМЕХАНИКА — бошкариш командалари ва назорат (сигнал бериш ва ўлчаш) ахборотларини узатиш учун радиоалоқа каналларидан (кўпроқ сантиметрли, дециметрли тўлқин диапазонида) фойдаланиладиган телемеханика соҳаси. Қўлланиладиган радиотехник ва электрон қурилмалар комплекси Радиотелемеханика тизимига бирлаштирилади . Радиотелемеханик тизимлар турли команда информациялари узатиладиган радиобошқариш, назорат информациялари узатиладиган радиотелеўлчаш ва комплекс тизимларга бўлинади.

Радиобош қариш тизимларида оператор (диспетчер)дан объектга команда узатилганда бошқариш пультида оператор терган команда коди кетмакет электр импульсларига, сўнгра фазали, амплитудали ёки частотали модуляция методи б-н радиосигналларга айланади.

Радиотелеўлчаш ёки радиотелеметрия тизимларида ўлчаш ўзгартиргичи (датчик) қабул қилиш органи бўлиб хизмат қилади, унинг чиқиш қисмида ўлчанадиган катталикка мос кучланиш ҳосил бўлади. Бу кучланиш частота, амплитуда, фаза ёки импульс бўйича модуляпияланиб, аввал ёрдамчи сигналга, сўнгра иккинчи модуляторда юқори частотали радиосигналга айлантирилади. Кўпгина умумлаштирилган объектларни ўз ичига олувчи комплекс тизимларда каналларни адрес (код) бўйича тақсимлашдан фойдаланилади.

Бошқариш турига қараб, Радиотелемеханика очиқ ва ёпиқ тизимли бўлиши мумкин. Очиқ Радиотелемеханикада оператор қатнашади. Mac, Ep сунъий йўлдошлари асбобларини назорат қилишда оператор белгиланган вақтда узаткични улайди ва сунъий йўлдошдаги Радиотелемеханика тизимини ишга тушириш учун команда сигналларини юборади. Сунъий йўлдошдан келган сигналларга қараб, бортдаги аппаратларнинг иши назорат қилинади. Ёпиқ Радиотелемеханика тизимида оператор қатнашмайди, унинг вазифасини автоматик электрон бошқариш қурилмаси бажаради. Радиотелемеханика космик кемалар, самолётлар, реактив снарядлар, ракеталар, сайёралараро ст-ялар, кемалар ва б. ни бошқариш, қўзғалмас ва ҳаракатдаги объектларда ўтадиган турли жараёнларни бир маромга солиб туриш, ўлчаш натижаларини зарур жойга узатиш учун қўлланилади.

Loading...