РАДИОТЕХНИКА

РАДИОТЕХНИКА (радио… ва техника) — 1) электромагнит тебранишлар ва радиодиапазондаги (3—31012 Гц) тўлқинлар, уларни генерациялаш, кучайтириш, нурлатиш, қабул қилиш ҳамда тўлқинлардан фойдаланиш ҳақидаги фан;

2) техниканинг ахборотларни узатишда — радиоалока, радиоэшиттириш, телевидение, радиолокация ва радионавигацияда; машина, механизм ҳамда технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилишда радиодиапазондаги тўлқинлар билан электромагнит тебранишларни қўллайдиган тармоғи. У радиофизика, электротехника, диэлектриклар физикаси, яримўтказгичлар физикаси, электроакустика, антенна техникаси, электроника ва б. нинг ютуқдарига асосланади. Радиотехника тарихи М. Фарадей, Ж. Максвелларнинг ишларидан бошланган. Радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларни биринчи марта Г. Герц ҳосил қилган ва ўрганган (1886—89). Герц тажрибасида резонанс ҳодисаси катта роль ўйнаган. Э. Бранли (Франция) металл кукунига электр тебранишлари таъсир қилганда уларнинг қаршилиги камайиши ҳодисасини аниқлади (1890). О. Лодж (Буюк Британия) бу ҳодисадан электромагнит тўлқинларни аниқлашда фойдаланди (1894).

А. С. Попов электромагнит тўлқинлар ёрдамида симсиз алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди ва сигналларни қайд қилиш аппаратный ясади. У 1895 й. 7 майда дунёда биринчи радиоприёмнигини яратди.

Дастлаб, узатувчи ва қабул қилувчи радиостанциялар қисқа тўлқинда — тез сўнувчи радиотўлқинлард а ишлаган. Узун тўлқинларга ўтиш ва узаткичлар қувватини, антенна ўлчамларини ошириш, детекторнинг қўлланилиши билан радиоалоқа узокдиги секинаста оширилган. Немис физиги К. Ф. Браун томонидан берк контурнинг, М. Вин (Германия) томонидан махсус разряд ҳосил қилгичнинг кашф этилиши, шунингдек радио қурилмаларда юқори частотали ёй генераторлари ва генератор машиналари б-н уйғотиладиган сўнмас тўлқинларнинг қўлланилиши Радиотехниканинг кейинги ривожида катта қадам бўлди. 1925 й. рус ихтирочиси В. П. Вологдиннинг юқори частотали индуктор машинаси ёрдамида биринчи марта Москва билан Нью-Йорк орасида радиоалоқа ўрнатилган. Электрон лампаларнинг яратилиши Радиотехниканинг барча соҳаларида катта бурилиш ясади, шу асосда сўнмас тебранишли лампали генератор яратилди. Радиолампаларнинг қўлланилиши радиотўлқинларни бир неча юз м дан бир неча км гача диапазонда самарали генерациялашга имкон берди.

20-а. 20-й. лари бошларига келиб радиотелеграф алока билан бирга радиоэшиттириш вужудга келди. Қисқа ва ультрақисқа тўлқин диапазонларида ишлайдиган радиолампалар, схемалар, антенналар яратилди. 20-а. ўрталарида электрон телевидениенинг яратилиши Радиотехника соҳасида бурилиш ясади.

Радиолокация, радионавигация Р. нинг алоҳида бўлимлари ҳисобланади. Уларнинг усуллари узокдаги нарсаларнинг ўрни, тезлиги ва б. ни аниқлашга имкон беради.

Яримўтказгичли диодлар яратилиши транзисторларнинг, электроннур асбоблари эса рангли телевидениенинг яратилишига олиб келди. Радиотехника жамият тараққиётининг барча соҳаларига кириб борди. Ер сунъий йўлдошлари, космик аппаратлар билан радиоалоқа қилишда, инсоннинг космосга учишини таъминлашда, автоматик бошқариш тизимида, халқ хўжалигида (металларни вакуум ва инерт газлар атмосферасида жуда тоза эритиш учун, пўлатдан ясалган деталларни тоблаш учун, тиббиёт ва б.), радиометеорология^, радиоастрономияаа, электроакустикала, товушни ёзиб олиш ва б. да Радиотехниканинг аҳамияти катта.

Ўзбекистонда Радиотехникага доир и. т. ишлари, асосан, Тошкент ахборот технологиялари ун-тида олиб борилади. Республикада Радиотехниканинг ривожланиши ва шу соҳа бўйича мутахассислар тайёрлаш акад. Т. Д. Ражабов, т. ф. н. О. А. Абдуазизовлар номи б-н боғлиқ.

Loading...