РАДИОТЎЛҚИНЛАР ДИФРАКЦИЯСИ

РАДИОТЎЛҚИНЛАР ДИФРАКЦИЯСИрадиотўлқинлар тўсиққа учраганда кузатиладиган ҳодиса. Радиотўлқин бир жинсли муҳитда тарқалаётганида тўсиққа учраб, ўз амплитудаси ва фазасини ўзгартириб, тўғри чизикли йўналишидан четлашади. Бу ҳодиса ёруғлик дифракциясита ўхшаб кетади. Реал шароитда тўсиқ турли шаклли ва у радиотўлқинлар учун шаффоф ёки ношаффоф бўлиши мумкин. Дифракцион ўтиш ҳодисаси тўсиқўлчами билан тўлқин узунлигининг ўзаро нисбатига боғлиқ. Бу боғланиш тўлқин узунлиги ошиши билан кучаяди.

Ернинг сферик юзасидаги Радиотўлқинлар дифракцияси туфайли радиотўлқинлар тўғри кўриниш чегарасидан ташқарида ҳам қабул қилинади. Радиотўлқинлар Ер юзаси яқинида тарқалаётиб, тўлқин энергиясининг Ерда қисман ютилиши туфайли сўнади. Унинг тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, шунчалик кўпроқ ўз амплитудасини камайтиради. Шу сабабли тўлқин тарқалиш масофаси тўлқин узунлигига боғлиқ бўлиб, тўлқин узунлиги етарли узун бўлган радиотўлқинлар Радиотўлқинлар дифракцияси туфайли бир неча минг км гача тарқалиши мумкин.