
РАДИОТЎЛҚИНЛАР
РАДИОТЎЛҚИНЛАР — тўлқин уз. 0,1 мкм дан 10 км гача бўлган электромагнит тўлқинлар; бўшлиқда 300000 км/с тезлик билан тарқалади. Биринчи бўлиб Г. Герц 1888 й. да тўлқин уз. Юм дан 0,6 м гача бўлган Радиотўлқинларни, рус олими П. Н. Лебедев 1895 й. да тўлқин уз. 6 мм ли электромагнит тўлқинни ҳосил қилган. А. С. Попов 1895 й. да биринчи марта Радиотўлқинлар ёрдамида 250 м масофага ахборот узатишни амалга оширган ва радиотехникага асос солган. Радиотўлқинлар ҳосил қилиш ва муҳитда тарқалиш хусусиятига кўра халқаро келишувга мувофиқ Радиотўлқинлар 4 дан то 11 тартиб рақамигача белгиланадиган қуйидаги 8 та диапазонга бўлинади. Радиотўлқинлар радиоалоқа, радиолокация, телевидение, космонавтика, радиометеорология, радиоастрономия, и. т. ишлари ва б. да қўлланилади.