РАДИОЗОНД

РАДИОЗОНД (радио… ва зонд) — эркин атмосферада метеорологик элементлар (босим, тра, намлик)ни ўлчайдиган ва шу ондаёқ ўлчаш натижаларини радиосигналлар орқали Ерга узатадиган аэрологик асбоб. Ердаги қабул қилувчи радиоприёмник орқали олинган сигналларга ишлов берилиб, атмосферанинг турли баландликларидаги (30—40 км гача) метеорологик элементлар ҳақида маълумот олинади. Радиозонд водород билан тўлдирилган юпқа резинали ҳаво шари ёрдамида учирилади.

Рус метеорологи П. А. Молчанов ихтиро қилган Радиозонд 1930 й. 30 янв. да дунёда биринчи марта Павлов аэрологик расадхонасидан (Санкт-Петербург яқинида), Тошкентда эса Радиозонд биринчи марта 1935 й. 10 ноябрда осмонга чиқарилган.

Loading...