РАДИЙ (лот. radius — нур, Radium) , Ra — Менделев дарвий системасининг II гуруҳига мансуб радиактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 88, ат. м. 226,0254. Р. масса жиҳатидан Ер пўстининг 1010% ини ташкил қилади. Радий 1898 й. да М. ва П. Кюрилар томонидан уран рудасида ураннинг радиактивлик хоссаларини ўрганиш пайтида кашф этилган. Радий иккинчи радиактив элементдир (биринчиси полоний). Уран рудасининг 1 т сида 0,34 г гача Радий бўлади. Радийнинг масса сони 213,215 ва 219—230 бўлган 14 та изотопи маълум. Булардан энг узоқ мавжуд бўлувчи 226Ra(T1/2=1620 й.). 1910 й. да М. Кюри ва А. Дебьерн Радий тузларини симоб катод б-н электролизлаб Радий амальгамасини, ундан симобни ҳайдаб соф Радий олишга муваффақ бўлдилар. Соф Радий ҳавода тез оксидланадиган кумушдек оқ металл. Суюқланиш траси 700 — 960°, қайнаш траси 1140°, зичлиги 5,5 г/см3. Р. ва унинг бирикмаларидан доим чиқадиган нур электр ва магнит майдонида 3 таркибий қисмга (а, р ва унурларга) ажралади. Радий кимёвий хоссалари жиҳатидан барийга ўхшайди. Ҳавода Радий сирти радий нитрид Ra3N2нинг қора пардаси билан қопланади. Металл Радий сувга таъсир этганида водород ажралиб чиқиб, кучли ишқор — радий гидроксид (RaOH)2 ҳocил бўлади. Радий тузлари оқ рангли, лекин улар аста-секин радиоактив парчаланиб, вақт ўтиши билан сариқ ёки жигарранг туе олади. Радийнинг бир қанча комплекс бирикмалари маълум.
Радийнинг ўсимлик органлари ва тўқималарида тўпланиши минерал моддаларнинг ютилиш умумий крнунларига бўйсунади ва ўсимлик тури ҳамда унинг ўсиш шароитига боғлиқ. Одатда, Радий ўт ўсимликларнинг иддизи ва япрокдарида кўпроқ бўлади. Пўстлоқ ва ёғочликда айниқса кўп.
Радий одам ва ҳайвонлар организмига овқат ҳамда сув орқали ўтади. Одам организмига бир кечакундузда кирадиган 226Ra нинг миқдори 2,310~12 кюрини ташкил этади. Организмдаги Радийнинг 80% га яқини (у кимёвий хоссасига кўра, Са га яқин) суяк тўқималарида тупланади. Организмда Радий миқдори кўпайиб кетса, остеопороз, суякнинг ўз-ўзидан синиши ва шиш касалликлари каби ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Тупрокда Радий миқдори 1 10 7 — 10~8 кюри/кг дан ошиб кетса, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши қийинлашади. Радий ёрқин бўёқлар тайёрлашда, радон олишда кўплаб ишлатилади. Радий тузлари ўғитга оз миқдорда қўшилса, пахта, кунгабоқар, лавлаги, сабзи, бодринг ва б. ўсимликларнинг унумдорлиги ошади.