РАДОН

РАДОН (Radonum), Rn — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. Тартиб рақами 86. Инерт газлар жумласига киради. Энг барқарор изотопининг масса сони 222. Радий (226Ra)нинг а — емирилишида 222Rn (T1/2=3,823 кун) ҳосил бўлганлиги сабабли унга «Радон» номи берилган. Бу изотопни 1899 й. да немис олими Э. Дорн кашф килган. Ҳоз. вақтда Радоннинг 20 дан ортиқ изотопи маълум. Радоннинг 3 та изотопи (радон — Rn, торон — Тп ва актион — An) табиий 3 радиоактив катордаги изотоплар жумласига киради. Улар ҳавода, сувда ва тупрокда учрайди. Нормал шароитда 1м3 ҳавода 7106 Радон бўлади.

Радон нормал шароитда рангеиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ. Суюкланиш траси — 71°, кайнаш траси —62°, зичлиги 9,9 кг/м3. Р. радиоактивлиги жиҳатидан жуда хавфли заҳарли моддалар жумласига киради. Радон радий тузларидан олинади. У худди ксенон каби баъзи моддалар билан молекуляр бирикмалар ҳосил қилади.

Радон илмий тадқиқотларда ва тиббиётда (Р. ли ванналар) ишлатилади (қ. Альфатерапия). Металл сиртларининг нотекислигини аниқлашда, радиоактив элементларни топишда қўлланади.