РАДХАКРИШНАН

РАДХАКРИШНАН Сарвапалли (1888.5.9, АндҳраПрадеш штати — 1975.17.4, Мадрас) — Ҳиндистон вицепрезиденти (1952—62), президента (1962—67), файласуф олим, давлат ва сиёсий арбоб, дипломат. Мадрас ун-тида таҳсил олган. Майсур ун-тида проф. (1918—26), Калькутта ун-тида фалсафа кафедрасининг мудири (1921—31). Ҳиндистон файласуфлар жамиятининг президенти (1927—50), Андҳра (1931— 36) ва Банорас унтларида бошканцлер (1939—40). ЮНЕСКОда Ҳиндистон делегациясининг раҳбари (1946 — 50), Ҳиндистоннинг СССРдаги элчиси (1949—52). Дехли ун-тида канцлер (1953—62), Оксфорд (Англия) ун-тида проф., Москва ун-тида проф. (1956). Халқ озодлик ҳаракатида фаол иштирок этган. Ганди ва Ж. Недунинг сафдоши. Радхакришнан мустамлака тизимини тугатишга даъват қилган, ҳарбий уюшмаларни қоралаган, урушлардан воз кечишга чақирган. Радхакришнан кўплаб фалсафий ҳамда адабиёт, таълим, тарих, сиёсатга оид асарлар муаллифи. Радхакришнаннинг 2 жилддан иборат «Ҳинд фалсафаси» асари рус тилига таржима қилинган.

Ас: Индийская философия, т. 1—2, М., 1956-1957.

Loading...