РАЕВСКАЯ Наталья Трофимовна

РАЕВСКАЯ Наталья Трофимовна (1903.16.8, Таврида губерняси) — гинеколог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1961), тиббиёт фанлари д-ри (1961), проф. (1961). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1947), Ўрта Осиё тиббиёт ин-тини тугатгач (1930), шу инт акушерликгинекология клиникасида ассистент (1933—42), доцент (1942—61). 1951 й. дан Тошкент врач лар малакасини ошириш ин-ти акушерлик ва гинекология кафедраси мудири. Раевскаянинг илмий ишлари акушерлик ва гинекологиянинг турли масалаларига оид. Раевская бруцеллёзнинг ҳомиладор аёлларда кечиши, унинг давоси ва олдини олиш устида тадқиқот олиб борган.

Loading...