РАҲИМОВ Акбар Муҳиддинович (1949.1.1, Тошкент) — кулол, Тошкент кулоллик мактабининг намояндаси. Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991). Тошкент политехника инти (1971) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти (1979)ни тугатган. Раҳимов отаси МуҳиддинЛиргшовдан ҳунар ўрганган; Р. ижодида Тошкент кулоллик мактаби анъаналари (айниқса, «чизма» усули) ривожлантирилган ҳамда миллий кулоллик санъатининг кўп асрлик ютуқлари, шаклшамойили, ранг, сир, нақшлар ижодий ўзлаштирилиб бойитилган. Анъанавий кулолликнинг косагарлик ва кўзагарлик сохаларини қўшиб олиб боради: лаган, ликобча, куза, коса, пиёла, хумча, гулдон ва б. ; шу буюмлардан иборат туплам (сервиз)лар тайёрлайди, янги замонавий манзарали кулоллик асарлари ҳам яратади: «Машрафа» гулдонлари, «Купбарг», «Дастагул» нусхали шокосалар, «Қирғовул» палов сервизи (1984—85), «Учта ваза» (1990), «Шобарг», «Гули анор», «Гули урам», «Гулсафсар», «Карнайгул» лаганлари, «Қушлар уйини» намоёни (1979), «Анор шарбати» фаввораси (1982), панжара ва витражлари (1988), мўри (1990) ва б.
Раҳимов 1966 й. дан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади, шахсий кўргазмалари ташкил этилади. Ишларидан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейлари, хусусий коллекцияларда сақланади. Раҳимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2000).
Раҳимовнинг ўғли Алишер Акбарович (1975.24.6, Тошкент), буваси уста Муҳиддин ва отасидан ҳунар ўрганган; анъанавий услубда ижод қилиб анъанавий бадиий буюмлар (кўза, лаган, хумча, шокоса ва б.)ни ўзига хос тарзда тайёрлаб, тошкент кулоллигининг ривожига ҳисса қўшмоқда.
«Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2002).