РАҲИМОВ Қадамбой Ёқубович

РАҲИМОВ Қадамбой Ёқубович (1948.1.6, Урганч тумани Қоровул қишлоғи) — дирижёр, бастакор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991). Низомий номидаги Тошкент педагогика ин-тини тугатган (1971). Урганч пед. билим юртида ўқитувчи (1971—79), Комилжон Отаниёзов номидаги вилоят филармониясида директор ва бадиий раҳбар (1979—86), Огаҳий номидаги вилоят мусиқали театрида бош дирижёр (1986 й. дан). «Олма пишганда келинг» (Э. Самандар), «Жобби жужакнинг ҳийласи» (К. Аваз) каби мусиқали комедияларга, «Жаҳаннам» (К. Аваз), «Тилим асалим» (Ҳ. Расул, Ш. Файзуллаев б-н) ва б. пьесаларга мусиқалар басталаган. Шунингдек, хор асарлари, қўшиқлар («Гўзал», «Муҳаббат қолур», «Кетди дилни куйдириб» ва б.) муаллифи.

Loading...