РАҲИМОВ Собир Умар ўғли [1902.25.1, Тошкент — 1945.26.3, Данциг (ҳоз. Гданьск, Польша)] — ҳарбий арбоб, генералмайор (1943). 1925 й. да Бокуда Бирлашган ҳарбий мактабни ва 1930 й. да командирлар состави малакасини ошириш курсини тугатган. 1932 — 38 й. ларда ва 1940 й. дан армияда. 1941 й. дан фронтда. Бош штаб харбий академиясининг жадаллаштирилган курсини тугатган (1943). 2-жаҳон урушида Жан. фронтдаги моторлаштирилган полк командири, Закавказье фронтида ўқчи дивизия командири. 1Белоруссия фронти қўшинлари таркибида Барановичи, Слоним, Белосток, Грауденц ва б. шаҳарларни, Белоруссия ва Польшани озод қилишда қатнашган. Раҳимов командирлигидаги 37гвардиячи ўқчи дивизия (2Белоруссия фронтининг 65армияси) 1945 й. Шаркни Померания операциясида ўрнак кўрсатган: дивизия ўша йилнинг март ойи охирида Гдиня ва Данциг ш. ларида душманнинг йирик гуруҳларини тормор этишда қатнашган. Дивизия 1эшелонда ҳужум қилиб, армияда 1бўлиб Болтиқ денгизи соҳилига чиққан ва Данциг кўчаларида жангни бошлаб юборган. Раҳимов оғир ярадор бўлиб ҳалок бўлган. 1965 й. 6 мартда К,аҳрамон унвони берилган. Урушдан кейин Раҳимов хоки Тошкентдаги қабристонга қўйилган. Тошкентда туман, метро ст-яси, бир неча мактабга Раҳимов номи берилган. Раҳимов хақида «Генерал Раҳимов» бадиий фильми яратилган (1967). Тошкент ш. нинг Собир Раҳимов туманида ҳайкал ўрнатилган (1981).