РАҲИМОВ

РАҲИМОВ Мирзоҳид (1946.30.9, Тошкент) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (2000). Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1971). 1964 й. дан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида реж. ёрдамчиси, реж. ассистенти, 1967 й. дан диктор. Раҳимовнинг дикторликка нутқи, овози, қобилияти кучли бўлиб, ёқимли овози, равон нутқи, матнни кучли эҳтирос билан ва маънодор қилиб ўқиши томошабинга кучли таъсир этади. У, асосан, муҳим сиёсий ҳужжатлар, фармонлар, байрамларда Республика Президентининг халққа қилган мурожаат ва табрикларини, матбуотда чиқадиган маърузаларини, тантанали хабарларни маҳорат билан ўқийди. Шунингдек, «Назм ва наво», «Якшанба оқшоми» кўрсатувларини, мумтоз шоирларнинг ғазалларини меъёрига етказиб олиб боради ва ўқийди. Раҳимов телефильм, кинохроника ва «Ўзбекфильм»да фильмларга овоз берган.

Prev Article

РАҲИМОВ

Next Article

РАҲИМОВ