РАҲИМОВ

РАҲИМОВ Абдусаттор (1920.20.12 Наманган —1992.2.6) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1941 й. дан армияда. 114ўқчи полки (Воронеж фронти 38армиянинг 340ўқчи дивизияси)нинг тўпчиси. 1943 й. 11 сент. га ўтар кечаси душманнинг кучли ўқ ёмғири остида Киев вилоятининг Вишгород рнидаги Борки қишлоғи яқинида Днепр дарёсини биринчилардан бўлиб кечиб ўтган. 1944 й. 10 янв. да Қаҳрамон унвони берилган. Урушдан сўнг Наманган ш. да турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Наманган ш. даги кўчалардан бири Раҳимов номи б-н аталган.

Loading...