РАИС

РАИС (араб. — раҳбар, сардор) — 1) Ўрта Осиё хонликларида шариат қонунқоидалари, диний маросимлар, урфодатлар, рўза тутиш, намоз ўқиш, хайру эҳсон ишларининг ўз вақгида аниқ бажарилишини назорат қилувчи, отаоналарнинг болаларини мактабга юборишларини, савдо ахлининг харидорлар ҳақига хиёнат қилмаслиги учун тарози ва тошларнинг тўғри бўлишини текшириб турувчи мансабдор. Раис, шунингдек, шаҳар орасталиги ва хавфсизлиги учун ҳам масъул ҳисобланган. Ҳар бир йирик қишлоқ ва шаҳарнинг ўз Раиси бўлиб, қозикалон тавсиясига биноан хукмдор томонидан тайинланган. Хоразмшохлар салтанатида бошқа ўрта аср сулолаларидан фарқли ўлароқ бутун мамлакат Р. и лавозими мавжуд бўлган;

2) муайян сайлов органлари ва ташкилотлар раҳбари (Мас, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси ва ҳ. к.);

3) анжуман, мажлис ёки йиғинга раҳбарлик қилувчи шахс.

Loading...