РАЖАБ ОЙИ

РАЖАБ ОЙИ — мусулмонларнинг ҳижрийқамарий йил ҳисобида 7-ойнинг арабча номи. 30 кунга тенг. Арабистон я. о. да исломдан аввалги — жоҳилия даврида уруш ҳаром қилган 4 ойдан бири (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ойлари б-н бир қаторда).