РАЖАБОВ Даврон Баҳромович

РАЖАБОВ Даврон Баҳромович (1936.28.12, Навоий тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2002). Бухоро пед. ин-тини тугатган (1960). 1960 й. дан Навоий туманидаги 7мактабда мат. ва чизмачилик ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари. Ўқувчиларга билим беришда техника воситалари, компьютердан фойдаланади ва дарсни янги педагогик технология асосида ташкил этади.