РАКЕТА

РАКЕТА (итал. rocchetta — пирпирак) — махсус ракета ёнилғиси (иш жисми) ёнганда пайдо бўладиган куч таъсирида царакатланадиган учувчи аппарат. Ракета ёнилғиси турига кўра, қаттиқ ёқилгили ва суюқ ёнилғили хилларга бўлинади. Бошқариладиган ва бошқарилмайдиган хиллари бор. Бошқариладигани учиб кетаётганда ўз йўналишини (траекториясини) ўзгартириши мумкин. Бир босқичли ва кўп босқичли Ракеталар бор. Кўп босқичли Ракета захира ёнилғи солинган булма, двигатель қурилмаси, ёнилғи бериш тизими, бошқариш органлари, аппаратлари ва б. дан иборат. У ракетанинг маълум босқичда учишини таъминлайди. Ёнилғи заҳираси тугагач, биринчи босқич Ракетанинг учишда давом этадиган бошқа босқичларидан ажралади. Ракетанинг бошланғич (старт) массаси бир неча минг тоннагача бўлиши мумкин. Ракета ҳарбий ишда ва космонавтикада қўлланади. Ракета махсус учириш қурилмаларидан учирилади. Ракета ҳарбий мақсадларда, космосда, и. т. ишларида, хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилади. Космик Ракета ларнинг яратилиши рус олимлари К. Э. Циолковский, Н. И. Кибальчич, ФЛ. Цандер, В. П. Птушко, С. П. Королёв, чет эл олимлари Р. Годдард, Г. Оберт ва б. номи билан боғлиқ.