РАМА

РАМА — 1) машина ёки қурилмаларнинг ток тушадиган асосий кўтариш қисми. Автомобиль, тракторларда кузов ва барча агрегатлар (двигатель, куч узатмаси ва б.) Р. га ўрнатилади. Автомобиль Р. си, асосан, иккита бўйлама балка ва уларни бириктирувчи кўндаланг бруслардан иборат. Айрим енгил ва махсус автомобилларда битта бўйлама балкадан иборат марказий Рама ишлатилади; бунда асосий агрегатлар кронштейн ва кўндаланг бруслар ёрдамида маҳкамланади;

2) элементлари (устунлари, ригеллари) бир-бирига бикр маҳкамланган стерженлар тизими; Мас, баланд бинолар, зд цехлари ва б. нинг каркаслари, станок Р. си.

Loading...