РАМЗАЙ

РАМЗАЙ (Ramsay) Уильям (1852.2.10, Глазго — 1916.23.7, Хау-Уиком) — инглиз кимёгари ва физиги. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1988). Бристоль (1880—87) ва Лондон ун-ти проф. (1887—1913). Илмий ишлари физик, анорганик ва органик кимёга оид. Суюкликларнинг мол. м . ни уларнинг сирт таранглигига кўра аниқлаш усулини (1883) таклиф қилган. Ж. У. Рэле б-н ҳамкорликда аргонни кашф этган (1894). У. Крукс билан ҳамкорликда Ерда гелий мавжудлигини исботлаган (1895). М. У. Траверс билан ҳамкорликда неон, криптон ва ксенонни кашф қилган (1898). Ф. Содди билан ҳамкорликда радиоактив элементларнинг ўз-ўзидан емирилиши ва б. элементларнинг изотопларига айланишини амалда аниқлаган (1903). Илк бор турли металларга азаррача таъсир эттириб, уларни сунъий равишда бошқа элементларга айлантиришга уриниб кўрган. Микроторози ихтиро қилган (1910). Д. И. Менделеевга боғлиқ бўлмаган ҳолда кўмирни ер остида газга аилантириш ғоясини олға сурган (1912). Лондон кимё жамияти президенти (1907—09). Нобель мукофоти лауреати (1904).

Loading...