РАНДА

РАНДАдурадгорлик ишларини бажаришда ёғоч сиртини текислаш ва силлиқлаш (рандалаш) учун мўлжалланган асбоб. Дастаки, электр ва механик турлари бор. Дастаки Ранда металл ёки ёғоч асос, кескич (тиғ) ва понадан иборат. Асоснинг пастки қисми кафт деб аталади. Ясси юзаларни ишлайдиган Ранда кафти ясси, эгри сиртли ва шаклдор юзаларни ишлайдиган Ранда кафти ўша юзалар шаклида бўлади. Ранда асосидаги пўлат кескич ўрнатиш учун тешик очилган; бу тешик пастга томон аста-секин торайиб бориб, уя ҳосил қилади. Рандалаш пайтида пайраҳа шу уядан ташқарига чиқиб кетади. Асоснинг ўлчами, профили, кескичининг ўрнатилиш бурчагига кўра, Ранда қуйидаги хилларга бўлинади; шерх ебель (кескичнинг тиғи ярим айлана шаклида) — дағал рандалаш учун; бир в а икки кескичли (пайраха сингдиргичли) ва медведка (қўш қулокли) Ранда — тозалаб рандалаш учун; жапс ва ярим жапс (дароз) Ранда — тозалаб рандалаш, катта сиртларни рандалаш ва қисмларни бирбирига тўғри келтириш учун; шлифтик Ранда — юпқа пайраҳа олиш учун; цинубель — деталь сиртларида майда йўллар (елимлаш мақсадида) очиш учун; кониш Ранда (зензубель) — деталь чеккаларида чорак (тирноқ) очиш учун; фальцгобель Ранда — деталда чорак (тирноқ) очиш учун; грунтубель Ранда — кўндаланггига трапеция шаклидаги ўйиқ очишда қўлланилади; нов ранда — деталларда турли нақшли профиллар очишда ишлатилади; б у кри Ранда — эгри (ботик, ва қабариқ) сиртларни рандалашда фойдаланилади. Электр Ранда — электр мотор ёрдамида айланиб турадиган икки ёки тўрт пичокдан иборат. Электр Ранда билан ёғочни 0,75—2,0 мм қалинликда пайраҳа ҳосил қилиб рандалаш мумкин. Механик Ранда (рандалаш дастгоҳи) текис ва шаклдор, металл ва ёғоч сиртларга ишлов бериш учун мўлжалланган қурилма. У суппорт, ползун ва қисқичдан иборат. Асосий ҳаракати (рандалаш) илгариламақайтма, суриш ҳаракати даврийилгарилама. Кўндаланг рандалаш ва бўйлама рандалаш дастгохлари бор. Кўндаланг рандалаш дастгохларида асосий ҳаракатни суппорт ва ползун билан бирга кескич бажаради, бўйлама рандалаш дастгоҳларида эса ишлов бериладиган тахта ҳаракатланиб туради. Рандалар курилишда, ёғочга ишлов бериш корхоналарида, уйрўзғорда ва б. жойларда ишлатилади.

Ад.: Гурвич А. О., Дурадгорлик ишлари, Т., 1966; Крейндлин Л. Н., Столярные работы, М., 1986; Бозорбоев Н., Уйжой қурувчилар учун 1001 маслаҳат, Т., 1990.