РАНГ — моддалар чиқарган ёки қайтарган нурланиш спектрига мос равишда ёруғликнинг муайян кўриш туйғусини ҳосил қилиш хоссаси. Нурланишнинг ёруғлик энергияси атрофидаги буюмлардан қайтиб, кўз қорачиғи орқали кўзнинг сезгир ҳужайравий қабул қилувчи пардасига тушиб, унга фаол таъсир қилади. Модда қайси Ранг даги нурни ютса, ўша Ранг даги нурни ўзидан чиқаради. Рангнинг спектри моддани ташкил этувчи атом ва молекулалар хусусиятларига қараб ўзгариши мумкин. Спектрни ташкил этувчи нурлар энергиясининг зичлиги бир-бирига яқин бўлганда оқ Ранг ҳосил бўлади. Ёритувчанлик ёки ёритилганликнинг камайиши натижасида моддаларнинг ранги ноаниқлашади.
Уч хил Рангнинг қўшилишидан хохдаган Рангни ҳосил қилиш мумкин. Халқаро келишувга биноан, 3 асосий Ранг танлаб олинган: қизил, яшил ва ҳаво ранг. Рангли телевидение, рангли фотография ва б. нинг асосида 3 хил Ранг аралашмаси ётади. Тўлқин узунлиги X ҳар хил бўлган ёруғлик ҳар хил ранг таассуротини ҳосил қилади: ^. =460 нм да — бинафша ранг, 470 нм да — кўк ранг, 480 нм да — зангори ранг, 520 нм да — яшил ранг, 580 нм да — сарик, ранг, 600 нм да — тўқ сариқ (апельсин) ранг, 640 нм да — қизил ранг, 700 нм да тўқ кизил (қирмизи) ранг ҳосил бўлади.
Баъзи одамларда ранг ажрата олмаслик касаллиги учрайди. Бу касалликда рангли расмлар билан оққора расмлар ва светофор чироклари бир хил кўринади. Моддалар ҳароратини бевосита аниқлаш мумкин бўлмаган вақтда чиқариш спектридаги Рангнинг ўзгаришидан фойдаланилади. Шу усул билан Қуёш сирти ҳарорати аниқланган. Киме тажрибаларида эриган модда концентрацияси (ранги)ни аниқлашда махсус оптик асбоб (спектрофотометр)лардан фойдаланилади.