РАНГКЎЛ

РАНГКЎЛ — Помирдаги кўл. Тожикистон Республикаси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида. Шарқий Помирда, 3782 м баландликда. Майд. 7,8 км2. Энг чуқур жойи 2,5 м. Қирғоқлари ясси, айрим жойлари ботқоқ. Суви баъзан чучук, баъзан шўрроқ. Узукдарё орқали ғарбидаги Шўркўл билан бирлашиб туради. Соҳилларида яйловлар бор.

Loading...