РАНГЛИ МЕТАЛЛАР

РАНГЛИ МЕТАЛЛАР — темирдан бошқа барча металларнинг саноатдаги номи. 5 гуруҳга бўлинади: енгил металлар; оғир металлар; қийин суюкланадиган металлар; асл металлар; нодир металлар. Енгил Рангли металларга алюминий, магний, титан, натрий, бериллий, литий, барий, кальций, стронций ва калий (зичлиги 0,53—5 г/см3); оғир Рангли металларга мис, никель, қўрғошин, қалай, кадмий, кобальт, рух, маргимуш, сурма, висмут, симоб (зичлиги 5—13,6 г/см3); қийин суюқланадиган Рангли металларга вольфрам, молибден, ниобий, тантал, хром, цирконий ва б. ; асл Рангли металларга олтин, кумуш, платина, осмий, иридий, родий, рутений ва палладий; нодир Рангли металларга тарқоқ металлар (таллий, галлий, германий, индий, рений, гафний, рубидий, цезий), сийракер металлар (скандий, иттрий, лантан ва лантаноидлар), радиоактив металлар (технеций, франций, полоний, радий, актиний, торий, протактиний, уран ва барча трансуран элементлар) киради.

Рангли металларнинг кўпчилиги табиатда соф ҳолда учрайди. Мас, алюминий ўз рудаларида А12О3 ва А1(ОН)3 таркибли бирикмалар ҳолида бўлади. Рудалардан гидрометаллургия усулида аввал А12О3, ундан эса электролиз йўли билан алюминий олинади.

Мис табиатда, асосан, тог жинслари таркибида мис сульфидлари ва оксидлари тарзида учрайди. Мис рудаси бойитилгандан кейин уни суюқлантириб штейнни бессемерлаш усули билан хомаки мис, хомаки мисни термик усулда тозалаб ёки электролиз қилиб соф мис олинади. Магний табиатда ҳар хил бирикмалар, минераллар, магний рудалари таркибида учрайди. Магний рудалари жумласига магнезит, доломит, карналлит ва б. киради. Бу рудалар (Мас, магнезит) дан магний оксид MgO олинади, магний оксиддан углерод иштирокида хлор ўтказиш йўли билан магний хлорид MgCl2 ҳосил қилинади, у электролиз қилиниб, хомаки магний олинади. Уни қайта суюқлантириб ёки сублимация йўли билан соф магний олинади. Бошқа P.m. ҳам тегишли усулларда шу металларнинг рудаларидан ажратиб олинади.

Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари халқ хўжалигида, авиация саноатида, ракетасозлик, электротехника ва радиотехникада асосий конструкцион материал ҳисобланади.

Ад.: Ўрмонов Ф., Эшмуҳамедов А., Ўрта Осиёнинг рангли металлари, Т., 1976; Тўрахонов А. С., Металлар технологияси, Т., 1974.

Loading...